Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги элчихона: қўлга олинган шахс Ўзбекистонда Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича айбланмоқда
АҚШда вақтинча яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ходимлари томонидан қўлга олинди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг диний экстремизмга оид икки моддаси бўйича айбланиб, халқаро қидирувда бўлган.
Фото: “Дунё” АА
АҚШда вақтинча яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ходимлари томонидан қўлга олинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур шахс — фуқаро Б.А. — Ўзбекистон Жиноят кодексининг 242-моддаси ва 244-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда ҳамда халқаро қидирувда бўлган.
Ушбу моддалар тақиқланган диний экстремистик, сепаратистик ва фундаменталистик ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш, шунингдек, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, мамлакатга олиб кириш ёки тарқатиш учун жавобгарликни назарда тутади.
Маълум қилинишича, Б.А.ни қидириш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ҳаракатлари 2024 йил май ойида бошланган ва ушбу жараён Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда АҚШнинг ваколатли тузилмалари ҳамкорлигида амалга оширилган.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро Б.А. жорий йилнинг ноябр ойи бошларида АҚШ ҳудудида қўлга олинган.
Қолган процессуал жараёнлар ва кейинги ҳуқуқий қарорлар юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:57
Зеленский: АҚШ Донбассда демилитаризация қилинган зона таклиф этмоқда
09:12
Мерц: Украинанинг имтиёзлар бўйича таклифлари Трампга етказилди
08:51
Оқ уй: Трамп ҳам Россиядан, ҳам Украинадан «жуда норози»
22:35 / 11.12.2025