Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек сўми рамзини яратиш: бошланган иш охирига етказиладими?
Бундан 3 йил олдин Марказий банк “миллий валютанинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида” сўм рамзини яратиш ишларини бошлаганди. Ғолиб сифатида танлаб олинган белги танқидларга учраши фонида жараён тўхтатиб қўйилганди.
2022 йилнинг феврал ойида Марказий банк “миллий валютанинг молия бозорида халқаро нуфузини ошириш ва кенг жамоатчилик ўртасида танилишини таъминлаш мақсадида” сўм рамзини яратиш бўйича танлов эълон қилганди. Орадан маълум вақт ўтганидан кейин, ғолиб сифатида Сарвар Жумагалдиев томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди. Аммо мазкур белги “In-Core Systèmes” ва Ҳиндистонда очилган “Logic Square Technologies” логотипларига ўхшашлиги сабабли танқидга учради. Шундан сўнг жараён тўхтаб қолди.
2023 йилнинг октябр ойидаги матбуот анжуманида МБ собиқ раиси Мамаризо Нурмуродов жамоатчилик эътирозларидан кейин экспертлар комиссияси белгини тасдиқлаш жараёнини тўхтатганини маълум қилиб, мавжуд рамзни такомиллаштириш ёки янгисини ишлаб чиқиш варианти кўриб чиқилаётганини маълум қилганди. Шундан сўнг қўшимча изоҳ берилмади.
Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Марказий банк ахборот хизмати билан боғланди. Қайд этилишича, бу бўйича ишлар тўхтатилган ва кун тартибида кўриб чиқилмаяпти.
Маълумот учун, ҳозиргача ўзбек сўмида, бошқа валюталардан фарқли равишда рамз кўринишидаги белги йўқ. МДҲ ҳудудида эса арман драми (֏), украин гривнаси (₴), озар манати (₼), қозоқ тенгеси (₸), қирғиз соми (⊆) ва Россия рубли (₽) каби валюталарнинг график рамзлари бор.
Мавзуга оид
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026