Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларда молиявий хизматлар ҳажми ошмоқда: лидер – Тошкент шаҳри
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 123,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,5 фоизга кўпдир. Энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.
Расмий маълумотларга мувофиқ, ҳудудлар кесимида молиявий хизматлар ҳажми қуйидагича тақсимланди:
- Тошкент шаҳри – 71,2 трлн сўм;
- Фарғона вилояти – 6,4 трлн сўм;
- Андижон вилояти – 6,2 трлн сўм;
- Тошкент вилояти – 5,2 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти – 5,1 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти – 4 трлн сўм;
- Бухоро вилояти – 3,9 трлн сўм;
- Хоразм вилояти – 3,7 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти – 3,4 трлн сўм;
- Наманган вилояти – 3,1 трлн сўм;
- Навоий вилояти – 3,1 трлн сўм;
- Жиззах вилояти – 3 трлн сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 3 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти – 2,1 трлн сўм.
Кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, молиявий хизматлар бозорининг асосий қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳудудларда ҳам банк, суғурта, кредит ва бошқа турдаги молиявий хизматларга талаб ортиб бораётгани қайд этилмоқда.
Мавзуга оид
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
19:13 / 29.04.2026
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026