Таълим | 14:12 / 24.11.2025
58350
1 дақиқада ўқилади

Олий таълимда контракт тўлови муддатлари янгиланди

Адлия вазирлиги таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Фото: Kun.uz

Янгиланган тартибга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

  • тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқич талабалари учун 1 октябргача ёки ОТМ ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;
  • тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача, 75 фоизи – 1 мартгача, 100 фоизи – 1 майгача ёки ОТМ ректори томонидан узайтириладиган муддатгача тўланади.

Шу билан бирга, Давлат комиссияси ушбу тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга экани белгиланди.

Шунингдек, контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировка ўташига сарфланиши мумкин бўлади.

Олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида бир йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид