Трампнинг жамоаси илгари сурган, кейинчалик Европанинг аралашуви билан ўзгарган таклифларнинг бирламчи шакли “тинчлик режаси” деб аталган бўлса-да, амалда Украинани ҳарбий ва сиёсий заифлаштиришга қаратилган эди. Режада халқаро ҳуқуқ бутунлай четга суриб қўйилган.
Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Трамп жамоаси илгари сурган режа ҳақида сўз юритди.
— Уруш якуни бўйича Москва қандай минимал натижа хоҳлайди? Украина-чи?
Камолиддин Раббимов: Москванинг асосий талаблари – Украинанинг ҳарбий салоҳиятини кескин қисқартириш. Режада Украина армияси максимал 600 минг аскардан ошмаслиги кераклиги ҳақида банд мавжуд. Украина тинчлик даврида 200–400 минглик армияга эга бўлганини ҳисобга олсак, бу рақам парадоксал кўринади. Шу билан бирга, ҳужжатда Украина НАТОга қўшилмаслиги қатъий белгиланган. Бу фақат Киев қонунчилигида эмас, балки НАТО ички декларацияларида ҳам мустаҳкамланиши таклиф қилинмоқда. Бу банд – Украинада энг оғриқли қабул қилинаётган масалалардан бири.
Москванинг яна бир стратегик мақсади – Украина устидан назоратни тиклаш ва уни тўлақонли мустақил давлат сифатида заифлаштириш. Киевнинг Европа Иттифоқига қўшилишига Россия кескин қарши эмас: унга кўра, бу иқтисодий жараён, хавфсизлик билан боғлиқ эмас. Аммо НАТО масаласига келсак, у ерда тўсқинлик аниқ кўрсатилган.
Режада рус тили ва “рус дунёси”га оид банд ҳам мавжуд. У расмий давлат тили сифатида рус тилини киритишни талаб қилмайди, лекин русча сўзловчи гуруҳларнинг ҳуқуқлари таъминланишини Европа Иттифоқида қабул қилинган “этник озчиликлар ҳимояси” модели билан тенглаштириш таклиф қилинмоқда. Бу эса амалда Россия манфаатларига хизмат қилувчи яна бир механизм бўлиши мумкин.
Экспертлар таъкидлашича, бандларнинг кўпчилиги талқин қилишга очиқ, яъни уларни кейинчалик сиёсий босим воситаси сифатида турлича талқин қилиш мумкин.
Европа Иттифоқига кўра, бу режа фақат Украина учун эмас, Европа учун ҳам хавотирли. Кўплаб европалик сиёсатчилар, жумладан Германия ҳам кескин муносабат билдириб, айримлар “Уиткофф психиатрга мурожаат қилиши керак”, дея очиқ танқид қилишди. Бу қадар кескин фикр ортида бир хавотир бор:






