Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда чет элликларни рўйхатга олиш бўйича янги қоидалар жорий этилади
2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган тартибга кўра, Қозоғистонда 90 кунгача визасиз қолиши мумкин бўлган барча хорижликлар миграция полициясининг ахборот тизими (ИС МП) орқали рўйхатдан ўтиши шарт.
Қозоғистонда мигрантларни рўйхатга олишнинг янги қоидалари тасдиқланди. Ҳужжат мамлакат ички ишлар вазири томонидан 2025 йил 17 ноябрда имзоланган ва 2026 йил 1 июлдан кучга киради. Бундан кўзланган асосий мақсад миграция полициясининг ахборот тизими (ИС МП) орқали рўйхатга олиш жараёнини тўлиқ электрон шаклга ўтказишдир.
Янги талаблар Қозоғистонда 90 кунгача визасиз қолиши мумкин бўлган барча хорижликларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.
Аввалгидек, хорижлик шахс чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календар кундан кечиктирмай рўйхатдан ўтиши шарт. Лекин энди жараён тўлиқ электрон бўлади.
Энди мигрант ИС МП тизимига маълумотларни киритади: Ф.И.Ш., туғилган санаси, паспорт маълумотлари, Қозоғистонда яшаш манзили, уй-жой берган шахс тўғрисидаги маълумотлар.
Уй-жойни тақдим этувчи шахс мобил иловада хабарнома олади ва рўйхатдан ўтишни тасдиқлаши ёки рад этиши керак.
Тасдиқлангандан сўнг, мигрантнинг шахсий кабинетида автоматик равишда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги электрон маълумотнома пайдо бўлади.
Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин:
- нотўғри маълумотлар,
- Қозоғистонда бўлиш муддатини бузиш,
- қабул қилувчи томоннинг рўйхатдан ўтказишни тасдиқлашни рад этиши.
Мигрант манзилни ўзгартирганда 5 иш куни ичида янги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш керак. Эски манзил автоматик равишда олиб ташланади.
Қаерда рўйхатдан ўтиш мумкин? Турар жойларда, квартираларда, ётоқхоналарда, меҳмонхоналарда, санаторийларда, дам олиш уйларида ва одамлар яшаши учун мўлжалланган бошқа жойларда.
Рўйхатдан ўтказиш муддатининг бузилиши ёки тасдиқланган манзилнинг йўқлиги қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
- рўйхатдан ўтказишни рад этишга,
- жаримага,
- депортация.
Электрон тизим мигрантга қуйидаги имкониятларни беради:
- ўз ҳолатини назорат қилиш,
- маълумотномани ИС МП хизмати шахсий кабинетида кўриш,
- полиция билан низоли вазиятлардан қочиш.
Қозоғистонга йўл олганларга тавсиялар:
- яшаш манзили қабул қилувчи томон томонидан тасдиқланганига ишонч ҳосил қилинг;
- рўйхатдан ўтишнинг 30 кунлик муддатини ўтказиб юборманг;
- бошқа манзилга кўчиб ўтишда - маълумотларни беш иш куни ичида янгиланг;
- ИС МП ахборот тизимидаги мақомингизни кузатиб боринг;
- электрон рўйхатдан ўтиш маълумотномасини сақланг.
Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик жарималар, рўйхатдан ўтишни рад этиш ёки депортация хавфини оширади.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
10:25 / 12.06.2026