Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, 2025 йил 26 ноябр куни соат 09:00 да Тошкент шаҳри ҳавосида:

  • PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори — 210 мкг/м³, рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³) дан ошмаган;
  • PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори — 144 мкг/м³, рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³) дан 2,4 марта юқори.

Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг ошиб кетишига ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳам таъсир кўрсатган. Ҳарорат ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг ҳавода тўпланиши ва уларнинг концентрацияси ошишига сабаб бўлади.