«Ўзгидромет» 1 декабр, душанба куни қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида прогнозларини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –1...+1 даража, кундузи +11...+13 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, баъзи жойларда –2 даражагача, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

«Ўзгидромет»нинг қиш мавсуми учун об-ҳаво прогнози

Декабр ойи нормага нисбатан бироз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳарорат нормага нисбатан 1–1,5 даража баланд бўлади. Биринчи ўн кунликда ҳаво асосан илиқ: кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кескин ўзгариб туради: кечаси +2…+7 даражадан 0…–5 даражагача, кундузи +12…+17 даражадан +2…+7 даражагача. Ойлик ёғингарчилик миқдори норма атрофида ёки ундан кам бўлиши кутилмоқда.