Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси маълумотига кўра, мазкур шахс Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.

Тошкент ва Ҳаной Интерпол Миллий марказий бюролари ходимларининг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро мувофиқлаштирилган тезкор ишлари натижасида у Ветнам ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган ва белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилган.

Маълум қилинишича, эндиликда ушбу шахс Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ равишда ўз ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради.