Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилларга техник хизмат нархи сезиларли ошди
2025 йил ноябр ойида шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари нархлари ошиши давом этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ноябр ойида автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари нархлари октябр ойига нисбатан, яъни бир ой ичида ўртача 0,7 фоизга қимматлашган.
Шу билан бирга, 2025 йил бошидан буён ушбу турдаги хизматлар нархи жами 6,9 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 7,8 фоизга ошгани кузатилган.
Бу кўрсаткичлар автомашина эгалари учун техник хизмат ва таъмирлаш харажатлари босқичма-босқич ортиб бораётганини англатади.
Мавзуга оид
17:38 / 09.06.2026
Бир йилда битта машинага сертификат чеклови бекор қилинди: бу нимани англатади?
11:30 / 08.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси ўртача неча ёшда?
21:44 / 05.06.2026
Май ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
21:37 / 05.06.2026