Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Нара шаҳри мэрини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мэри Гэн Накагавани қабул қилди. Учрашувда маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтириш, Самарқанд–Нара биродарлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2027 йилда Нара миллий музейида Ўзбекистонга бағишланган кўргазмага тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мэри Гэн Накагавани қабул қилди.
Учрашувда маданий-гуманитар йўналишга алоҳида урғу берилган ҳолда ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида ўрнатилган биродарлик муносабатлари юқори баҳоланди.

Суҳбатда таъкидланишича, Самарқанд кўп асрлар давомида Буюк ипак йўлининг маркази бўлган бўлса, Япониянинг қадимги пойтахти Нара унинг шарқий “дарвозаси” сифатида тарихда муҳим ўрин тутган. Қайд этилишича, ушбу икки шаҳар цивилизациялар ўртасида маданий кўприк вазифасини бажариб, халқаро савдо ва билим алмашинувини ривожлантиришда катта аҳамият касб этган.
Шунингдек, 2027 йилда Нара миллий музейида намойиш этилиши режалаштирилган Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазмага пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон–Япония дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган йирик маданий тадбирлардан бири бўлиши қайд этилди.

Музокаралар чоғида Нара шаҳри мэри Гэн Накагава икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги абадий дўстлик, маданий ва тарихий яқинлик рамзи сифатида Нара шаҳридаги янги боғлардан бирига “Самарқанд” номи бериш ҳақида қарор қабул қилинганини маълум қилди.
Шу билан бирга, икки биродар шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик, транспорт, логистика ва шаҳарсозлик каби соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
13:47
Шавкат Мирзиёев Япониянинг етакчи университетлари раҳбарлари билан учрашди
10:06
“Марказий Осиё + Япония” саммити доирасида кўп томонлама бизнес форуми ўтказилди
08:35
“Марказий Осиё + Япония” саммити: Шавкат Мирзиёев қатор ташаббусларни илгари сурди
18:56 / 19.12.2025