Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асоссиз қимматлашувнинг олди олинади: йирик супермаркет тармоқлари огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси янги йил арафасида талаб кескин ошиши мумкин бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш зарурлиги юзасидан йирик чакана савдо тармоқларига кўрсатмалар юборди.
Қўмита маълум қилишича, “Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит” каби савдо тармоқларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириш, логистика харажатлари ошиши ва нарх кўтарилишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омиллар тўғрисида қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш талаби қўйилган.
Шунингдек, чакана савдо тармоқлари етказиб берувчиларни асоссиз равишда нархларни оширишга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириб бориши, нарх шаклланишида шубҳали ҳолатлар кузатилганда улар юзасидан тегишли чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланган.
Рақобат қўмитаси қайд этишича, янги йил арафасида аҳоли учун муҳим маҳсулотлар бўйича нархлар барқарорлиги сақланиши бозордаги соғлом рақобат ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
14:57 / 01.07.2026
Рақобат қўмитаси доминант виза марказларини реестрга киритди
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026