DW нашрининг маҳаллий полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, ҳодиса 15 октябр куни юз берган. Ҳалок бўлган болалар беш, саккиз ва ўн бир ёшда бўлган. Жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.
CNN маълумотига кўра, мактабда 16 ёшли ўсмир ўқ узган. Унинг исми ва ҳужум сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум вақтида мактабда қарийб 400 нафар бола ва 40 нафар ходим бўлган.
Телеканал маҳаллий полицияга таяниб, ҳужумчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келгунига қадар ўлдирилганини хабар қилди. Қуролланган ўсмирнинг мактабга бостириб кирганини кўрган маҳаллий аҳоли вакили уни тўхтатгани айтилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.















