Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент топшириғи билан 8 минг нафардан ортиқ болага 500 долларлик омонат ҳисобрақамлар очилди
17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун омонат депозит ҳисобрақамлари очилиб, ҳар бирига давлат томонидан 500 доллардан маблағ жойлаштирилди. Ушбу маблағлар йилдан йилга капитализация ҳисобига жамғарилиб боради. Бола 18 ёшга тўлгач, ундан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ўзбекистонда 8 минг нафардан ортиқ болага омонат депозит ҳисобрақамлари очилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Президент арчаси” тадбирларида анъанавий янги йил совғаларига қўшимча равишда, болалар учун омонат депозит ҳисобрақамларини очиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун омонат депозит ҳисобрақамлари очилган.
Ҳар бир бундай ҳисобрақамга давлат томонидан 500 доллар миқдорида маблағ жойлаштирилган. Ушбу маблағлар йилдан йилга капитализация ҳисобига жамғариб борилади. Бола 18 ёшга тўлгач, ушбу маблағлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
9 ёшдан юқори бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларига ижтимоий карталар берилган. Бу қулайлик, хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилган. Ижтимоий карталар орқали жамоат транспортидан имтиёзли шароитларда фойдаланиш, харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, шахсни тасдиқлаш, шунингдек, ижтимоий ёрдам ва хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқлаш мумкин. Барча операцияларни Барака мобил иловаси орқали кузатиб ва назорат қилиб борса бўлади.
Ушбу қўллаб-қувватлаш давлат ғамхўрлигига алоҳида муҳтож бўлган болалар учун мўлжалланган:
- маҳаллаларда истиқомат қилувчи етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
- меҳрибонлик уйлари, оилавий ва кичик ҳажмли болалар уйлари ҳамда SOS болалар қишлоқлари тарбияланувчилари;
- ота-оналари ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган болалар;
- “Таскин” болалар ҳосписи ҳузуридаги болалар онкология шифохонасида даволанаётган болалар.
“Таскин” болалар ҳосписида даволанаётган болалар учун алоҳида тартиб ҳам белгиланган. Яъни депозит ҳисобрақамидаги маблағлар заруратга кўра ва қонуний вакиллар мурожаати асосида исталган вақтда банк картасига ўтказилиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
15:29 / 27.12.2025
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби янгиланди
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
14:27 / 23.12.2025