Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиётда 20 та сунъий интеллект лойиҳаси ишга туширилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилиш устувор йўналиш сифатида белгиланган. Лойиҳада тиббиёт муассасаларини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда тиббиёт соҳасида 20 та сунъий интеллект лойиҳасини ишга тушириш орқали хизматлар сифатини ошириш ва бошқарув самарадорлигини кучайтириш кўзда тутилмоқда.
Стратегия лойиҳасига мувофиқ, тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш мақсадида бир қатор аниқ кўрсаткичлар белгиланган. Жумладан, тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш ҳамда соҳага замонавий ечимларни олиб кириш учун 20 та сунъий интеллект лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган.
Лойиҳада сунъий интеллект ечимлари, аввало, диагностика ва мониторинг жараёнларини такомиллаштириш, маълумотлар асосида қарор қабул қилишни тезлаштириш, хизматлар сифати ва беморлар учун қулайликни оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган. Шунингдек, рақамлаштириш орқали тиббий хизматларни ҳисобга олиш, йўлланмалар ва қабул жараёнларини тизимлаштириш, маълумотлар алмашинувини яхшилаш каби вазифаларнинг самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.
Стратегия лойиҳасида аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича бошқа мақсадлар ҳам белгиланган: бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш, профилактик кўрикларни кенгайтириш, шунингдек, айрим касалликлар бўйича даволаш ва эрта аниқлаш кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар ҳам умумий мақсадларга уйғун тарзда назарда тутилган.
Мазкур ташаббуслар тиббиётда рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Мавзуга оид
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
10:06 / 11.06.2026