Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Ўзбекистон Хитой ва Европага мултимодал йўлакни ишга туширади
Лойиҳа доирасида юк ортилган 10 та юк машинасидан иборат карвон Ўзбекистондан Тожикистон орқали Хитойга ўтади.
Тожикистон ва Ўзбекистон Хитой - Тожикистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Туркия - Европа мултимодал транспорт йўлаги пилот лойиҳасини амалга оширишга киришади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлигига таяниб Sputniknews хабар берди.
Лойиҳа доирасида юк ортилган 10 та юк машинасидан иборат карвон Ўзбекистондан Тожикистон орқали Хитойга ўтади. Таъкидланишича, икки мамлакат транспорт вазирлари Азим Иброҳим ва Илҳом Маҳкамов яқинда бўлиб ўтган музокараларда бу борада келишувга эришган. Қайд этилишича, юкларни ташиш учун рухсатномалар электрон шаклда берилади.
Ушбу йўлак 2022 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Тожикистон ва минтақа давлатлари ўртасида транспорт алоқаларини ривожлантиришда логистика ва унинг устувор йўналишлари» мавзусидаги халқаро конференция доирасида тақдим этилган.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги «Жартепа - Саразм» чегара ўтиш жойининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш режалаштирилган. У ерда бир кунда 100 тагача юк машинасини қабул қилиб, ҳужжатларни зудлик билан расмийлаштирадиган янги логистика маркази ташкил этилади.
Бундан ташқари, чегара яқинида кунига 150-200 нафар мурожаатчига тиббий хизмат кўрсатадиган диагностика маркази, 800 нафар тадбиркорга хизмат кўрсатадиган савдо мажмуаси ташкил этилади. Тожикистон фуқаролари «паспорт назоратидан ўтмасдан, кераксиз ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ва узун навбатларсиз» тижорат ва тиббий хизматлардан фойдаланиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026