Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон илк миллий сунъий интеллект тизимини тақдим этди
Буюк Британиянинг London Post нашри Ўзбекистонда BONU AGI деб номланган мамлакатдаги биринчи миллий сунъий интеллект тизими ишга туширилгани ҳақида мақола эълон қилди. Қайд этилишича, лойиҳа глобал СИ платформаларини тайёр ҳолда жорий этиш ўрнига, Ўзбекистоннинг маданий, ижтимоий ва тарихий контекстига мос моделни таклиф этади.
“Дунё” АА хабарига кўра, мақолада бугунги кундаги кўплаб сунъий интеллект тизимлари универсал тузилмаларга таянади, аммо реал қарор қабул қилишда маданий нормалар, жамоавий хотира, тил моделлари ва миллий тажрибанинг таъсири катта экани таъкидланган. BONU AGI эса “сунъий интеллект маданий вакуумда мавжуд бўлмаслиги керак” деган ёндашув асосида ишлаб чиқилгани айтилган.
Нашрда келтирилишича, BONU AGI фойдаланувчи сўровларини маҳаллий ижтимоий ва маданий хусусиятлар призмаси орқали талқин қилади. Бу тизимга Ўзбекистон аҳолисининг мулоқот услуби, фикр юритиши ва саволларни шакллантириш хусусиятларини яхшироқ акс эттириш имконини бериши қайд этилган.
Шунингдек, мақолада лойиҳа Бахтиёр Бобохонов, Сардорбек Турсунбеков ва Отабек Сиддиқов каби мутахассислар томонидан ишлаб чиқилгани қайд этилган. Хулосада BONU AGI миллий контекстга мос СИ қандай шаклланиши мумкинлиги бўйича намуна сифатида кўрсатилиши ва бошқа давлатлар учун ҳам йўл харитаси бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
10:06 / 11.06.2026
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
11:30 / 10.06.2026