Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, 31 январ ва 1-3 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, шу жумладан:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шахрисабз туманлари;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

ФВВ тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришларини сўраган.