Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Олтой ўлкасида мажбурий меҳнат қилиб келган тўрт нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Маълум бўлишича, улар бир неча ой давомида ёпиқ корхонада ишлаб келишган, паспортлари эса иш берувчи томонидан олиб қўйилган.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ёрдами билан Россиянинг Олтой ўлкаси Бийск шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган тўрт нафар фуқаро ватанга қайтди.
Маълум бўлишича, улар бир неча ой давомида ёпиқ корхонада ишлаб келишган, паспортлари эса иш берувчи томонидан олиб қўйилган.
Бош консулхонага мурожаат қилинганидан сўнг, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси томонидан уларни зудлик билан юртга қайтариш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилди.
Қисқа муддатда ва бепул асосда уларга қайтиш учун сертификатлар берилди, яшаши учун хостел тақдим этилди, шунингдек, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан «Новосибирск–Тошкент» йўналиши бўйича энг яқин рейсга авиачипталар харид қилинди.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026