Ўзбекистон | 15:20
1213
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев «Нишони Покистон» олий мукофоти билан тақдирланди

Исломободда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон президенти Асиф Али Зардорий тор доирада ҳамда делегациялар иштирокида учрашув ўтказди. Учрашув якунида Асиф Али Зардорий Шавкат Мирзиёевга «Нишони Покистон» мукофотини топширди

Фото: Президент матбуот хизмати

“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Покистон президенти Асиф Али Зардорий мамлакатнинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Маросимда мазкур нуфузли мукофот Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофи, шунингдек, Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси экани қайд этилди.

Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирилди.

Таъкидланишича, “Нишони Покистон” ордени турли йилларда Буюк Британия қироличаси Елизавета II, АҚШ президенти Ричард Никсон, Жанубий Африка Республикаси президенти Нелсон Мандела, Таиланд қироли Пхумипон Адулядет, БАА президенти Шайх Зойид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой раиси Ху Цзинтао, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқа бир қатор давлат арбобларига берилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид