Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишсизлик нафақаси: тўлаш шартлари ва миқдори
Қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга белгиланади. Нафақа миқдори ва тўлаш тартиби аниқ мезонлар асосида ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ, ишсизлик нафақаси сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг 6 ой ичида мурожаат этилганда тайинланади.
Нафақа охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади.
Тўлов миқдори қуйидагича:
▪️ 1-ойда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган ҳолда;
▪️ 2- ва 3-ойларда — ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда.
Ишсизлик нафақасини такроран тайинлаш учун аввалги нафақа муддати тугаганидан кейин қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.
Мавзуга оид
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026
Ариқ ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаганлар жаримага тортилади
23:08 / 04.04.2026
Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
15:56 / 25.03.2026