Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфографика: қайси давлатларда атом сувости флоти бор?
Замонавий дунёда атом сувости флоти миллий хавфсизлик ва стратегик тийиб туришнинг муҳим элементи бўлиб қолмоқда. Янги инфографикада қайси давлатлар ихтиёрида қанча атом сувости кемаси борлиги кўрсатилган.
Фото: REUTERS
XX аср ўрталарида дунёда сувости кемаларини ишлаб чиқиш ва қуриш бошланган. 1954 йилда бу йўналишда илк қадамни АҚШ ташлаган, тўрт йилдан сўнг эса биринчи атом сувости кемаси СССРда пайдо бўлган.
Бугунги кунда атом сувости флоти олти давлатда мавжуд. Дунёдаги энг йирик оператор ҳануз АҚШ ҳисобланади. Marine Insight маълумотларига кўра, 2026 йил январ ҳолати бўйича мамлакат ихтиёрида 71 та фаол атом сувости кемаси бор.

Хитой сўнгги йилларда ўз сувости флотини жадал ривожлантирмоқда. Уларнинг умумий сони бўйича мамлакат 32 та кема билан иккинчи ўринга чиққан.
Россия ҳам сувости флотини модернизация қилишни давом эттирмоқда. Statista баҳолашича, Россия атом сувости флоти 29 та сувости кемасини ташкил этади, Marine Insight эса 25–28 та деб кўрсатади.
Шунингдек, атом сувости флоти Буюк Британия, Франция ва Ҳиндистонда ҳам мавжуд.
Австралия ва Бразилия атом сувости кемаларини эксплуатация қилувчи давлатлар сафига қўшилишни режалаштирмоқда. Австралия биринчи кемани 2032 йилда сотиб олишни кўзламоқда. Бразилия эса француз компанияси Naval Group билан ҳамкорликда ўз сувости кемасини қуриш ишларини бошлаган. Уни 2030-йилларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Атом сувости кемаларининг сони манбага қараб фарқ қилиши мумкин, чунки айрим кемалар таъмирда, модернизацияда ёки захирада бўлиши эҳтимоли бор.
Мавзуга оид
23:08 / 18.09.2025
КХДР Россиядан атом сувости кемалари технологиясини олди – ОАВ
11:10 / 05.08.2025
Украина Россиянинг энг янги атом сувости кемаси ҳужжатларини эълон қилди
21:21 / 28.05.2025
Франция янги атом сувости кемасини тақдим этди
20:59 / 27.12.2024