Ўзбекистон | 08:27
644
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳунармандлар тақсимоти: қайси ҳудуд олдинда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 117 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган — 2 906 нафар.

Фото: Kun.uz 

Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига мамлакат бўйлаб 22 117 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда. Тақсимотга кўра, ҳунармандлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона ва Самарқанд вилоятлари келмоқда.

Ҳудудлар кесимида ҳунармандлар сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 2 906 та;
  • Фарғона вилояти — 2 564 та;
  • Самарқанд вилояти — 2 090 та;
  • Андижон вилояти — 2 088 та;
  • Наманган вилояти — 1 990 та;
  • Хоразм вилояти — 1 977 та;
  • Тошкент вилояти — 1 791 та;
  • Қашқадарё вилояти — 1 496 та;
  • Бухоро вилояти — 1 474 та;
  • Жиззах вилояти — 1 033 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 951 та;
  • Сурхондарё вилояти — 845 та;
  • Сирдарё вилояти — 465 та;
  • Навоий вилояти — 447 та.

Маълумотларга кўра, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келса, энг паст кўрсаткич Навоий вилоятида қайд этилган.

Шу билан бирга, Фарғона водийси вилоятлари — Фарғона (2 564), Андижон (2 088), Наманган (1 990) — умумий ҳисобда салмоқли улушни ташкил этиб, ҳунармандчилик фаоллиги юқори ҳудудлар қаторида турибди. Самарқанд (2 090) ва Хоразм (1 977) вилоятлари ҳам етакчи гуруҳдан ўрин олган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид