Президент фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:
- ўлчаш воситаларини қиёслаш амалиётидан воз кечган ҳолда, қонунлаштирувчи метрология доирасида верификациялаш тизими жорий этилади;
- саноатда фойдаланилаётган ва маҳсулот сифатига бевосита таъсир қиладиган ўлчаш воситалари калибрлашга ўтказилади, стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш тартиби бекор қилинади;
- калибрлаш лабораторияларининг Халқаро тарози ва ўлчашлар бюроси базасида эътироф этилган калибрлаш имкониятлари қайд этилган йўналишлари аккредитациядан ўтишдан озод қилинади.
Шунингдек, 2026-2027 ўқув йилидан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган ОТМ талабалари учун:
- “Махсус стипендия” таъсис этилади;
- ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқининг техник жиҳатдан тартибга солиш (Technical Regulation) тизимини ўрганиш модели асосида дарс соатлари жорий қилинади;
- сўнгги 2 йилни хорижий университетда давом эттиришни назарда тутувчи “2+2” шаклидаги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.

















