«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, аёл Россия миграция қонунчилигини бузгани учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Унинг фарзанди эса Новосибирскдаги меҳрибонлик уйида бўлган.
Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари сақлаш маркази ва меҳрибонлик уйи раҳбарияти билан тезкор музокаралар олиб борган. Натижада аёл озод этилган ва унга ватанга қайтиш сертификати расмийлаштирилган.
Дипломатлар болани «Толмачёво» халқаро аэропортига олиб келиб, онасига топширган. Шундан сўнг уларнинг Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашилган.
Бош консулхона вакиллари сўнгги бир ҳафта ичида жами беш нафар боланинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берган.
















