18 феврал куни соат 18:11 да “112” тизими орқали Тошкент шаҳар ФВББга Сергели тумани Саъдий кўчасида жойлашган одам яшамайдиган бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарув хизматлари ҳодиса жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар қайд этилмаган.







