Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат активларини бошқаришда янги талаблар жорий этилди
2026 йил 25 феврал куни қабул қилинган президент қарорига мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувни кучайтириш ҳамда Миллий инвестиция жамғармаси акцияларини IPO'га чиқариш бўйича янги талаблар белгиланди.
Фото: Getty images
“Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш асосий мақсад сифатида кўрсатилган.
Ҳужжатга кўра, давлат иштирокидаги жамиятларда корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш ва замонавий усулларни жорий этиш чоралари кўрилади. Хусусан, кузатув кенгашлари таркибидаги мустақил аъзолар улуши 50 фоизга етказилиши белгиланди.
Шунингдек, 2026 йил якунига қадар “Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси” АЖ устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар пакетини халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклиф (IPO) орқали жойлаштириш режалаштирилган.
Қарорга мувофиқ, Жамғарма улушига эга бўлган жамиятларда ҳисобланадиган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тақиқланади. Бундай жамиятларнинг молиявий натижалари, бизнес-режа ижроси ва бошқа муҳим маълумотлари жамғарма билан келишилгандан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этилади.
Мазкур қарор давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва инвестиция жозибадорлигини кучайтиришга қаратилган.
Мавзуга оид
12:19 / 01.12.2023
Humo Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди
12:16 / 17.11.2021
«Ҳаёт қисқа, жон ширин» — талабалар блогини юритадиган талаба-блогерлар ҳикоялари
00:13 / 02.07.2017
Қатар араб давлатлари талабларини бажаришни рад этди
09:07 / 24.06.2017