Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: “Сурхонни ривожлантириш Янги Ўзбекистон таянчини мустаҳкамлайди”
Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди. Давлат раҳбари ҳудудни тараққий эттириш Янги Ўзбекистоннинг жанубий таянч устунини мустаҳкамлашини таъкидлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Йиғилишда президент Сурхондарё нафақат табиати гўзал замин, балки руҳи бақувват, ғайрати баланд ва орияти мустаҳкам инсонлар юрти эканини қайд этди.
Маълум қилинишича, ўтган даврда вилоятда 5 миллиард долларлик 8 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилган. Шунингдек, Хитой, АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Австрия ва Венгрия каби давлатлар билан инвестиция ва савдо соҳасида қўшимча 10 миллиард долларлик келишувларга эришилган.
Ижтимоий соҳада ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Сўнгги тўққиз йилда мактабгача таълим қамрови 28 фоиздан 68 фоизга ошган, 23 та янги мактаб қурилган ва 448 таси таъмирланган. Натижада 102 мингта қўшимча ўқувчи ўрни яратилган.
Уй-жой қурилиши доирасида 688 та кўп қаватли уй барпо этилган бўлиб, 32 минг оила янги хонадонларга кўчиб ўтган. Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Сариосиё ва Термиз туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил этилган.
Шунингдек, “Тўпаланг омбори сувидан фойдаланиш” лойиҳаси доирасида Термиз шаҳри ва 10 та тумандаги 563 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшилангани қайд этилди.
Мавзуга оид
13:17
Сурхондарёда йўл инфратузилмасини янгилаш бўйича топшириқлар берилди
13:17
Сурхондарёда йўл инфратузилмасини янгилаш бўйича топшириқлар берилди
12:55
Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади
12:44