Испания жанубидаги Морон авиабазасида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing KC-135 Stratotanker самолёти ҳаракатланмоқда. Фото: Reuters / Архив сурати

Бир неча кун олдин Испаниянинг социалистик раҳбарияти базалардан Эронга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини эълон қилди. Шундан кейин АҚШ Испания жанубидаги Рота ва Морон ҳарбий базаларидан 15 та самолётни, жумладан, ҳавода ёқилғи қуювчи танкерларни бошқа жойга кўчирди.

«Испания ўзини даҳшатли тутди», - деди Трамп 3 март куни Германия канцлери Фридрих Мерц билан Оқ уйдаги учрашувда. У АҚШ Молия вазири Скотт Бессентга Испания билан «барча алоқаларни узиш» ҳақида кўрсатма берганини қўшимча қилди.

«Биз Испания билан барча савдо алоқаларини тўхтатамиз. Бизнинг Испания билан ҳеч қандай ишимиз бўлишини хоҳламайман», дея Трампдан иқтибос келтирмоқда Reuters нашри.

Трамп очиқчасига Скотт Бессент ва АҚШ савдо вакили Жеймисон Грирдан Испания билан савдони тўхтатиш бўйича фикрларини сўради. Грир бунга жавобан: «жаноб, менимча, биз буни сиз билан ҳали маслаҳатлашамиз. Биз буни қўллай олишингизни биламиз ва агар миллий ҳамда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун керак бўлса, буни қиламиз», - деган.

Бессентнинг қўшимча қилишича, Савдо вазирлиги Испанияни бошқа савдо қонунлари асосида жазолаш йўлларини текширишни бошлайди.

«Испания билан боғлиқ барча бизнесни тўхтатишга ҳуқуқим бор. Эмбарго — нима хоҳласам шуни қила оламан. Биз буни Испания билан амалга оширишимиз мумкин»,