Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрон Туркия, Озарбойжон ва Кипрга қилинган ҳужумлар юзасидан баёнот берди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили бу мамлакатлар ҳудудига ракета ҳужуми бўлмаганини маълум қилди.
Фото: Видеодан кадр
Эрон Қуролли кучлари Кипр, Туркия ва Озарбойжонга ҳужум қилмади. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий брифинг чоғида айтди.
«Озарбойжон, Туркия ва Кипрга келсак, Қуролли кучлар бош штаби аниқ ва расман Эрон ҳудудидан ёки қуролли кучлар томонидан бундай ракета учирилмаганини маълум қилди», деди у.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ ва Исроил билан ярашув бўйича музокаралар ўтказиш имкониятига изоҳ берар экан, ҳозирча Эроннинг жавоб чораларидан бошқа нарса ҳақида гапириш ноўрин эканини айтди.
«Ҳарбий тажовуз давом этмоқда. Ҳозирги шароитда мудофаага алоқаси бўлмаган, яъни душманга қақшатқич жавобдан бошқа нарса ҳақида гапириш ноўрин», деди у.
Шунингдек, Бақоий АҚШ мақсади Эрон нефт ресурсларига кириш эканлигини айтди.
«АҚШ мақсади нима эканига шубҳа йўқ, шу пайтгача ҳеч ким АҚШ мақсади нефт ресурсларига кириш эканига шубҳа қилмаган», деди Эрон ТИВ расмий вакили.
АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан, Теҳронга зарбалар беришни бошлади. Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига жавоб зарбалари бермоқда.
Мавзуга оид
19:03
АҚШ ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон авиабазаларининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди
15:02
АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Эрондаги уруш бошидан бери 8 ҳарбийси ўлимини тасдиқлади
13:55
«Кислотали булутлар» ҳақидаги хабарлар илмий жиҳатдан асоссиз – Ўзгидромет
13:22