Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаролар М.Н. ва М.А. “Варқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий баҳоси 176,1 млн сўмлик 37 турдаги 3 441 қадоқдаги яроқлилик муддати ўтган ва сифатсиз дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.