Ўзбекистон | 10:57
2522
1 дақиқада ўқилади

Фото: Имом Бухорий масжид-мажмуасида илк ҳайит намози ўқилди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида, қайта қурилган Имом Бухорий мажмуасидаги 10 минг кишилик янги масжидда илк ҳайит намози ўқилди.

Унда муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган уламолар, бош имом-хатиблар, нуронийлар ва бир неча минг кишилик жамоат иштирок этди.

5 йил давомида қайта қурилган масжид-мажмуа кеча, 19 март куни ҳайит арафасида кенг жамоатчилик учун очилди.

“Дуолар ижобат бўладиган саодатли лаҳзаларда муфтий ҳазратлари бошчилигидаги жамоат Ҳақ таолодан бутун оламга тинчлик-омонлик, юртимизга қут-барака ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуо-ю илтижо қилдилар”, – дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

Идора матбуот хизмати фоторепортаж тақдим этди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид