Ўзбекистон | 15:10
3553
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автомашиналар учун давлат рақам белгиларини олиш бўйича янги илова яратилди

Янги тартибга кўра, “AvtoRaqam” мобил иловаси ишга туширилди. Энди фойдаланувчилар давлат рақамлари комбинацияларини реал вақт режимида кузатиб, ўзларига маъқул вариантни танлаб харид қилиши мумкин.

Давлат рақам белгиларини жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам сотиб олиши мумкин.

Янги тизимда “чиройли” комбинацияга эга давлат рақамлари фақатгина “AvtoRaqam” иловаси орқали берилади. Оддий давлат рақамлари эса “Random” — тасодифий танлаш орқали ажратилади.

Маълум қилинишича, ҳар икки ҳолатда ҳам инсон омили чекланган бўлиб, давлат рақам белгиларини ажратиш жараёни электрон дастурлар орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб товар-хомашё биржаси орқали давлат рақамларини сотиш бўйича аукционлар ҳамда “чиройли” рақамларни оширилган ставкаларда бериш амалиёти тўхтатилган.

Мобиль иловани App Store ёки Play Market платформаларидан юклаб олиш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш