Тошкент шаҳрида 8 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 март куни соат 11:10 ларда Чилонзор тумани Эшонгўзар МФЙ, Чинни бозор қаршисида 2 та “Spark”, 3 та “Cobalt”, 1 та “BYD”, 1 та “Matiz” ва 1 та “Lacetti” русумли автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида “Cobalt” автомашинасининг бир нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







