Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армиясига Эронга ҳужум қилишга тайёрланиш буюрилди – ОАВ
Қайд этилишича, Исроил ҳарбий разведка бошқармаси Эрондаги зарба бериладиган нишонлар рўйхатини тузмоқда.
Исроил мудофаа армияси бош штаби бошлиғи (ЦАХАЛ) Эял Замир мамлакат қуролли кучларини юқори даражадаги ҳарбий шайлик ҳолатига келтиришни буюрди. У “яқин келажакда” Эронга қарши ҳарбий операция қайта тикланиши мумкинлигини айтди, деб хабар берди Ynet нашри ўз манбаларига таяниб.
Нашр суҳбатдошларининг маълумот беришича, ЦАХАЛ аввалги операцияларга ўхшаш ҳарбий ҳаракатларга тайёрланмоқда. Манбаларнинг қўшимча қилишича, «барча режалаштириш жараёнлари» тезлашган.
Шу билан биргаликда, Исроил ҳарбий разведка бошқармаси Эрондаги зарба бериладиган нишонлар рўйхатини тузмоқда, деб ёзади Ynet. Нашрнинг маълумот беришича, гап биринчи навбатда ракета тизимлари ҳақида бормоқда.
12 апрел куни Покистонда Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар якунланди. АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон Америка томонининг шартларини қабул қилмагани ва ядро қуролини ишлаб чиқиш ниятидан воз кечишни хоҳламаётганини айтди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги эса томонлар икки-учта масала бўйича келиша олмаганини маълум қилиб, музокаралар давом этишига умид билдирди.
Мавзуга оид
07:31
Трамп Эроннинг янги тинчлик таклифларини рад этди
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
17:31 / 03.05.2026
“АҚШ-Эрон: Трамп имконият ойнасини очиқ қолдиряпти” — сиёсатшунос
13:10 / 03.05.2026