Тухум дунё аҳолиси рационидаги муҳим оқсил манбаларидан бири ҳисобланади. Йирик аҳолига ва ривожланган паррандачилик саноатига эга давлатлар уни ишлаб чиқаришда ҳам етакчилик қилмоқда.
2024 йил маълумотларига кўра, дунёда энг кўп тухум ишлаб чиқарган давлатлар қуйидагича:
Хитой — 617,14 млрд дона
Ҳиндистон — 147,31 млрд дона
Индонезия — 146,21 млрд дона
АҚШ — 108,51 млрд дона
Бразилия — 64,91 млрд дона
Мексика — 61,7 млрд дона
Россия — 46,36 млрд дона
Япония — 41,34 млрд дона
Покистон — 25,21 млрд дона
Туркия — 21,16 млрд дона.
Рейтингда Осиё давлатларининг устунлиги яққол кўринади. Хусусан, биринчи учликнинг ўзида Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия жойлашган.
Хитойнинг кўрсаткичи эса бошқа мамлакатлардан бир неча баробар юқори. Масалан, у иккинчи ўриндаги Ҳиндистонга нисбатан тўрт баробардан зиёд кўп тухум ишлаб чиқаради.
Дастлабки тақдим этилган маълумотда Япония учун 406,3 млрд дона кўрсаткичи келтирилган. Бироқ Statistaʼнинг 2026 йил февралда эълон қилинган 2024 йил рейтингида Япония кўрсаткичи 41,34 млрд дона деб берилган. Шунингдек, ушбу янгиланган рейтингда иккинчи ўринни Япония эмас, Ҳиндистон эгаллайди.
Тухум ишлаб чиқаришда қайси давлатлар етакчи?
09:207732 мин
Дунёда тухум ишлаб чиқариш бўйича Хитой катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Statistaʼнинг 2024 йил бўйича янгиланган маълумотларига кўра, мамлакатда бир йилда 617,14 млрд дона тухум ишлаб чиқарилган. Кейинги ўринларни Ҳиндистон ва Индонезия эгаллаган.









