АҚШ ва Эрон музокараларнинг 2-раунди эҳтимолини кўриб чиқаркан, Вашингтон навбатдаги “қарта”ни столга ташлади: Эрон денгиздан қамал қилинмоқда. Форсларнинг ҳарбий флоти фалаж аҳволга келтирилгани сабаб, Теҳроннинг бу стратегик ҳудуддаги реал имкониятлари ва назорат даражаси тобора кўпроқ савол остига олинмоқда.

Шу билан бирга, Исроилда ички сиёсий босим кучаймоқда. Венгрияда эса ҳокимият алмашуви ташқи сиёсий курсга таъсир қилиши мумкин.