Ўзбекистон | 18:14 / 18.04.2026
2309
1 дақиқада ўқилади

Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш бўйича дастур тасдиқланди

9 май куни “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, “уч авлод учрашувлари”, тасвирий санъат кўргазмалари, ижодий кечалар, танловлар ва оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

Президент қарори билан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Қарорга кўра, дастурда назарда тутилган тадбирлар “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида ўтказилади ҳамда маданий-маърифий тадбирлар, “уч авлод учрашувлари”, тасвирий санъат кўргазмалари, ижодий кечалар, танловлар ва оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларининг ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга 1 нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилиши таъминланади.

Тошкент шаҳрида 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам мушакбозлиги ташкил қилинади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид