Курорт йил-ўн икки ой давомида дам олиш ва саломатликни тиклашни таклиф этади, бу ерда тоғ туризми пухта ўйланган wellness-инфратузилма ва халқаро даражадаги сервис билан уйғунлашади. Beldersoy Resort & SPA Чимён тоғининг маназараси намоён бўладиган 109 та меҳмонхона хонаси ва 39 та виллани ўз ичига олади. Курорт макони ҳам индивидуал саёҳатлар учун, ҳам оилавий дам олиш учун мослашган.

Мишлен даражасидаги гастрономия

Курортнинг гастрономик концепцияси тўртта муаллифлик ресторанини бирлаштиради, уларнинг ҳар бири ўз пазандачилик фалсафасини намоён этиб, олий даража таомлар мухлислари учун ягона жозиба нуқтасини шакллантиради. Лойиҳага Michelin юлдузларига сазовор бўлган ресторанларда иш тажрибасига эга, халқаро миқёсда эътироф қозонган бош ошпазлар раҳбарлик қилади. Бу ерда гастрономия саёҳатга айланади: ўзбек таомларининг замонавий интерпретациясидан то нафис Ўрта Ер денгизи таомлари ва ҳар бир жиҳатига эътибор бериб пиширилган премиал стейкларгача. Ҳар бир ресторандан кўриниб турувчи тоғларнинг гўзал манзараси таассуротларни кучайтиради ва ҳар бир кечки таомланишни унутилмас тажрибага айлантиради.

“Тоғлар ичра денгиз”: spa ва wellness-мажмуа 

Курортнинг гавҳари re:thalasso spa ва wellness-мажмуаси саналади. Уч қаватли марказ олтита бассейнли термал ҳудудни, таассуротлар души, дунёнинг турли ўлкаларига мансуб бешта ҳаммом ва куч ҳамда ички мувозанатни тиклаш учун ноёб спа-муолажалар таклиф этиладиган дам олиш маконларини бирлаштиради. Спа-мажмуада денгиз минераллари ва денгиз неъматларидан фойдаланиладиган талассотерапия орқали “тоғдаги денгиз” концепцияси акс этади. Тоғларнинг ҳайратланарли манзараси кўриниб турадиган инфинити-бассейн алоҳида таассурот уйғотади. 

Премиал даражадаги банкет ва конференц-имкониятлар 

Курорт ҳудудида кўп функционал трансформер банкет зали кўзда тутилган бўлиб, у турли форматдаги тадбирлар – нафис гала-кечки зиёфатлар ва тўйлардан то кенг кўламли амалий тадбирларгача мослаша олади. Инфратузилмани очиқ ҳаво остидаги тадбирлар ҳудудлари, шунингдек, амалий учрашувлар, тақдимотлар ва ёпиқ сессияларни ўтказиш учун зарурий жиҳозлар билан таъминлаган замонавий музокара заллари тўлдиради.