Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Asl Baraka Brand Awards International 2026 мукофотида ғолиб бўлди
Asl Baraka колбаса ва гўшт маҳсулотлари бренди Brand Awards International 2026 мукофотида “Истеъмолчилар орасида меҳр ижтимоий қадриятларини шакллантираётган бренд” номинацияси бўйича тақдирланди.
Фото: Asl Baraka
Бу мукофот медиа бозорда эндиликда нафақат маҳсулотлар, нархлар ва реклама форматлари ўртасидаги рақобат, балки қадриятлар — яъни бренд одамлар билан маҳсулотдан ташқари яна қандай мазмун орқали мулоқот қилаётгани ҳам тобора муҳим аҳамият касб этаётганини кўрсатади.
Сўнгги йилларда Asl Baraka “Меҳр учун вақт топинг” платформасини мунтазам равишда ривожлантириб келмоқда. Бренд бунда нафақат маҳсулотга, балки оилага ва яқинларга эътибор, меҳр ва ғамхўрлик қадриятларига урғу бермоқда. Ўзбекистон учун бу айниқса яқин мавзу: ота-онага ҳурмат, оилавий яқинлик ва биргаликда вақт ўтказиш кундалик маданиятнинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда.
Мазкур мукофот алоҳида бир реклама кампаниясини эмас, балки бренднинг меҳр мавзусини турли фаолият ва форматлар орқали умумий коммуникацион платформадан тортиб махсус лойиҳаларгача мунтазам ёритиб келаётганини эътироф этади.

Қўлга киритилган мукофот Asl Baraka бренди учун меҳр, яқинларга эътибор ва севимли инсонларига вақт ажратиш мавзуси нафақат ҳиссий шиор, балки барқарор позициялашув асоси эканини яна бир бор тасдиқлади.
Реклама ҳуқуқи асосида