Ушбу тарихий воқеа муносабати билан ТBC Bank мамлакатимизнинг энг яхши футболчиларидан бири — Элдор Шомуродов имзоси ва футбол услубидаги дизайнга эга Visa асосидаги ТBC Salom х Shomurodov карталарининг чекланган сериясини тақдим этди. Футболчи “Бунёдкор”дан Европа клубларигача бўлган катта йўлни босиб ўтиб, ҳозирда “Истанбул Башакшеҳир” сафида тўп сурмоқда ва яқинда лига тўпурари сифатида эътироф этилди.

2025 йил декабрь ойида ТBC Bank ва Элдор Шомуродов мамлакатда спортни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорлик бошлаганини эълон қилган эди. Ҳамкорлик доирасида спорт дастурлари, ижтимоий ташаббуслар ва медиа лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, улар ҳудудлардаги болали оилалар учун футболни янада яқин қилишга хизмат қилади. Бу йўналишдаги дастлабки қадамлар аллақачон қўйилган: март ойида ТBC Bank жамоаси бўлажак футболчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга фойдали совғаларни топшириш мақсадида Сурхондарёдаги Элдор Шомуродов академиясига ташриф буюрган эди.

Мухлислар учун форварднинг имзоси туширилган ушбу карта Ўзбекистоннинг илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олганини ёдга солиб турувчи алоҳида рамзга айланади. Шу билан бирга, Visa асосидаги ТBC Salom х Shomurodov картаси эгалари қуйидаги афзалликларга эга бўладилар:

  • ТBC UZ иловасида фоизсиз пул ўтказмалари;
  • ҳар қандай харид учун 1% кешбэк;
  • ҳамкорларда 5% кешбэк;
  • мижоз хоҳишига кўра ҳисоб қолдиғига йиллик 12% даромад;
  • банкоматлар орқали ҳисобни тўлдириш ва нақд пул ечиш учун ундирилган комиссияни қайтариб бериш;
  • саёҳатлар, харидлар ва кундалик тўловлар учун Visa Platinum имтиёзлари.

Бу серия алоҳида аҳамиятга эга бўлгани сабабли унинг сони чекланган. Ушбу тарихий лаҳзадан эсдалик сифатида картангизни бевосита TBC UZ иловасида буюртма қилишингиз мумкин. Картани чиқариш нархи 30 000 сўмни ташкил этади.

Батафсил шартлар — ҳавола орқали.

Реклама ҳуқуқи асосида