Ўз тажрибаси туфайли машҳур алпинист Эдмунд Ҳиллари шарафига «Ҳиллари» лақабини олган 52 ёшли Дава Шерпа 30 май куни эрталаб улкан тоғлар чўққисига яқин жойда йўқолиб қолганди.

Пайшанба куни уни Sagarmatha Pollution Control Committee (SPCC) жамоаси таянч лагери яқинида топишди – бу непалликларнинг Эверестда маршрутлар тузиш ва чиқиндиларни тозалашга ёрдам берадиган гуруҳи.

«SPCC жамоаси уни бугун тонгда базадан узоқ бўлмаган ҳудудда топди – у судралиб пастга тушган», – деб хабар берган AFP агентлигига қидирув-қутқарув ишларини бошқарган 8K Expeditions компанияси вакили Пемба Шерпа.

Вертолёт уни Катмандуга етказган. «Шифокорлар билан гаплашдим – уни совуқ урган, лекин бошқа томондан аҳволи яхшига ўхшайди», – дея қўшимча қилган Пемба Шерпа.

EPA/Shutterstock

Қийин кўтарилиш

29 май куни, Непалда баҳорги алпинизм мавсумининг сўнгги кунларидан бирида, Himalayan Traverse Adventure компаниясининг йўлбошловчиси Дава бошқа ҳамкасби билан бирга полшалик мижоз (исми ошкор этилмаган) ва Буюк Британия Қироллик денгиз флотининг собиқ денгиз пиёдаси Крис Троллга ҳамроҳлик қилиб боради.

Маълум қилинишича , Шерпа ўз мижозларини тўртинчи лагердан бир кун олдин кечқурун соат 11 ларда чўққига олиб чиққан, яъни улар Эверестга чиқиш учун тахминан 18 соат вақт сарфлашган. Бу шуни англатадики, чўққига кўтарилиш жуда қийин кечган: бу иш одатда тоғда кўплаб бошқа алпинистлар ва катта навбатлар бўлган кунларда ҳам 10-12 соат вақт олади.

Чиқиндиларни тозалаш билан шуғулланган Sagarmatha Pollution Control Committee жамоаси аъзолари Давани топиб, уни асосий лагерга олиб тушишди.
Sagarmatha Pollution Control Committee (SPCC)

Тролл 29 май куни соат 17:00 атрофида Шерпа билан бирга 8849 метр баландликдаги чўққига муваффақиятли кўтарилади. Алпинистларнинг ўлчовлари бўйича бу жуда кеч: одатда алпинистлар чўққига эрталаб соат 11 гача, энг кечи тушгача чиқишга ҳаракат қилишади, чунки улар ҳали 7950 м баландликдаги 4-лагерга тушиши ҳам керак, тоғнинг шундоқ ҳам беқарор об-ҳавоси куннинг иккинчи ярмида ёмонлашади.

Полшалик алпинист эса чўққигача бора олмаган – унинг бармоқларини совуқ урганди ва мустақил равишда ортга қайтган.