Айрим ойларда меҳнат таътилига чиқиш молиявий жиҳатдан фойдали эмас. Масалан, май ойида таътилга чиқсангиз, худди шундай таътилни июлда олганингизга нисбатан қўлингизга анча кам пул тегади, 10 млн сўм маош оладиган ходим учун фарқ 1,7 млн сўмгача етиши мумкин. Гап шундаки, Ўзбекистонда иш куни ва таътил куни учун турлича ҳақ тўланади. Иш кунининг қиймати «ойлик маошни шу ойдаги иш кунлари сонига бўлиш» орқали ҳисобланади, таътил кунининг қиймати эса «ўртача иш ҳақини 25,3 га бўлиш» орқали аниқланади. 

Меҳнат таътили — бу ходим ишламайдиган, иш жойи ва ўртача иш ҳақи эса сақланиб қоладиган давр. Меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган барча шахслар, жумладан, ўриндошлар ва мавсумий ходимлар ҳам таътил олишга ҳақли. Бу ерда фақат ҳақ тўланадиган йиллик таътил ҳақида сўз бормоқда.

2023 йил 30 апрелдан янги Меҳнат кодекси (2022 йил 28 октябрда қабул қилинган) кучга кирган. Ундаги асосий янгилик — таътил энди аввалгидек иш кунларида эмас, календар кунларида ҳисобланади. Минимал асосий таътил аввалги 15 иш куни ўрнига 21 календар кунини ташкил этади.

Қўшимча ва асосий таътил мавжуд. Асосий таътил барчага берилади. Кўпчилик учун бу 21 календар кундан иборат, аммо айрим тоифалар учун узайтирилган асосий таътил белгиланган.

Кимларга 21 кундан ортиқ асосий таътил берилади?

1 табл узб
Kun.uz

Қўшимча таътил асосий таътилга қўшилади. У зарарли меҳнат шароитида, ноқулай иқлим муҳитида ишловчиларга, шунингдек, бир ташкилот ёки тармоқда узоқ йиллик меҳнат стажи учун берилади. Ҳар 5 йиллик иш стажи учун 2 календар кун қўшимча таътил берилади, аммо умумий ҳисобда 8 кундан ошмайди.

28.10.2022 йилдаги Меҳнат кодекси: 481-, 483-моддалар

Асосий таътиллар қўшилмайди, қўшимча таътиллар эса жамланади. Бунда бир иш йили учун барча таътилларнинг умумий давомийлиги 56 календар кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Билиш фойдали бўлган айрим нозик жиҳатлар: