Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида юк машинаси ва енгил автомобил тўқнашиши натижасида икки киши ҳалок бўлди.

Хабар қилинишича, 14 июн куни соат 13:30 ларда Ўзбекистон тумани ҳудудидан ўтган Д-098 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобил йўлида 2008 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н (аёл) “Ласетти-2”  русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.

Оқибатда у ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1973 йилда туғилган Р.О. бошқарувидаги “FAW TIGER“ русумли автомобил билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида “Ласетти-2“ҳайдовчиси ва автомобилда бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи З.Ш. шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.