Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида 3 миллион 512 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга чиққан. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 минг нафарга кўп.

Ҳисоботга кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида ўзбекистонликлар энг кўп қуйидаги давлатларга сафар қилган:

  • Қирғизистон — 1 миллион 547 минг 589 нафар;
  • Қозоғистон — 667 минг 722 нафар;
  • Тожикистон — 619 минг 515 нафар;
  • Россия — 183 минг 759 нафар;
  • Саудия Арабистони — 153 минг 591 нафар;
  • Туркия — 127 минг 241 нафар;
  • Бирлашган Араб Амирликлари — 41 минг 780 нафар;
  • Хитой — 36 минг 502 нафар;
  • Миср — 25 минг 905 нафар;
  • Ветнам — 23 минг 409 нафар.

Статистикадан кўринишича, ўзбекистонликларнинг хориж сафарларида қўшни давлатлар етакчилик қилмоқда. Айниқса, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга амалга оширилган ташрифлар умумий туристик сафарларнинг катта қисмини ташкил этган. Шунингдек, Россия, Саудия Арабистони ва Туркия ҳам ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрган мамлакатлар қаторида қайд этилган.