Ҳукумат қарори билан Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
Унга кўра, шаҳар аҳолиси сони 289,19 минг кишидан 385 минг кишига, ҳудуди 7 966,78 гектардан 11 847,06 гектарга ўзгаради.
Уй-жой фонди умумий майдони 4 456,31 минг кв метрдан 8 085 минг кв метрга, уй-жой майдони билан таъминланиш даражаси бир кишига 15,4 кв метрдан 21 кв метрга етади, уй-жой фонди қисқариши 114,66 кв метрни ташкил қилади.
Шунингдек, магистрал кўчаларнинг узунлиги 102,6 км.дан 203 км.гача оширилади ҳамда йилига 163,8 млн йўловчига хизмат кўрсатилади.
Аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:
маданий, маиший ва коммунал объектларни аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларига ва амалдаги меъёрларга жавоб берадиган даражага етказиш;
бўш ҳудудларда мавжуд вазият билан биргаликда марказни ривожлантириш, янги жамоат мажмуаларини қуриш.











