Володимир Зеленский ва Бенямин Нетаняҳу Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. Зеленский Патриот тизимлари учун ракеталар ишлаб чиқариш бўйича лицензия масаласи муҳокама марказида бўлганини маълум қилди. Нетаняҳу эса Трамп билан учрашувни жуда самарали деб баҳолади.
Чоршанба куни ҳам Украина дронлари Россиянинг логистик марказларига зарба берди, навбатдаги нишон Рязан вилоятидаги Wildberries омбори бўлди.










