Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонда бўлиб ўтадиган йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш таклифини берди. У бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Муҳтарам Шавкат Миромоновични Олтинчи бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари, жорий йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳамда 2027 йилда ўтказиладиган иккинчи «Бишкек+25» тоғ саммитида иштирок этишга таклиф қилдим», - деди Жапаров.

Қирғизистон президенти музокаралар якунларидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди ва Ўзбекистон раҳбарига сермаҳсул давлат ташрифи, ўзбек-қирғиз муносабатлари ва икки мамлакатнинг мустаҳкам дўстлиги ривожланишига шахсан эътибор қаратаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президентининг мазкур давлат ташрифи натижалари Ўзбекистон ва Қирғизистон фаровонлиги, тинчлик, барқарорлик ва ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.