Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман соғлиқни сақлаш бўлими марказий шифохонаси бўлим шифокори И.А. фуқаро С.Э.ни 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқариш ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олгани аниқланган. Мазкур маблағнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси шифокори К.Б. фуқаро Н.А.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқариб беришни ваъда қилган. У келишилган 300 АҚШ доллари эвазидаги маблағнинг 3,6 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.