Расмий кутиб олиш маросими чоғида олий мартабали меҳмонлар шарафига Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф доирасида икки давлат етакчилари музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва уларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши ҳам режалаштирилган.












